Линклар

Обама Олимпиадага мезбонлик қилмоқчи


АҚШ президенти Барак Обама Иллинойс штати маркази Чикаго шаҳрининг 2016 йилги Ёзги Олимпия ўйинларига мезбонлик қилишга тайёр эканини маълум қилди.

- Мен сизларни Чикаго, қолаверса Американи танлашга чақираман. Агар сизлар Чикагони танласаларинг ва биз бу йўлни биргаликда босиб ўтсак, сўз бераманки - жаҳон Чикаго шаҳри ва АҚШдан фахрланади, деди Барак Обама Халқаро Олимпия қўмитасининг Копенгаген шаҳрида ўтаëтган мажлисида.

2016 йилги Ёзги Олимпия ўйинларини ўтказиш ҳуқуқи учун тўрт шаҳар - Чикаго, Токио, Мадрид ва Рио де Жанейро шаҳарлари курашмоқда.

Барак Обамадан ташқари Копенгаген шаҳрига Япония бош вазири Юкио Хатояма, Испания қироли Хуан Карлос ва Бразилия президенти Луис Инасио Лула да Сильвалар ҳам етиб келган.

Халқаро Олимпия қўмитаси 2016 йилги Олимпиада ўйинларига мезбонлик қилиш ҳуқуқини қўлган киритган шаҳар номини Тошкент вақти билан тунги соат 9 да эълон қилади.
XS
SM
MD
LG