Линклар

Исроил фаластинлик аёлларни озод қилди


Ҳамас жангарилари томонидан бундан уч йил аввал ўғирлаб кетилган аскарнинг тириклигини исботловчи видео эвазига Исроил томони фаластинлик 19 нафар аёлни қамоқдан озод қилди.

Маҳбус аёллар Ғарбий соҳил ҳамда Ғазо минтақасидаги чегара пунктларида Фаластин расмийларига топширилди. Фаластинликлар эса¸ Гилат Шалит исмли аскар мурожаати туширилган видео ёзувни Исроил расмийларига бердилар. Маълум бўлишича, фаластинлик яна бир маҳбус аёл келаси ҳафта давомида озод этилади.

Ҳамас ҳаракати яҳудий аскарини 2006 йилда қўлга олган ва уни қўйиб юбориш эвазига Исроил томонидан қамоқда сақланаётган юздан зиёд жанггарини озод этишни талаб қилиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG