Линклар

Ирландия Лиссабон шартномасини овозга қўйди


Ирландия фуқаролари Европа иттифоқини ислоҳ қилишни назарда тутган Лиссабон шартномаси юзасидан ўтказилаётган навбатдаги референдумда овоз бермоқдалар.

Ирландия фуқаролари ушбу шартномани ўтган йилнинг июн ойида ўтказилган референдумда инкор қилган эди.

Жорий йил Брюсселда ўтказилган саммит чоғида ЕИ етакчилари мустақиллик масаласида Ирландияга берилган қонуний кафолатларни ўз кучида қолдириш масаласини кўриб чиққандан сўнг, Ирландия Лиссабон шартномасини қайта референдумга қўйишга розилик берди.

Шу пайтгача Лиссабон шартномасини Чехия ва Польша ҳам ратификация қилмаган.
XS
SM
MD
LG