Линклар

Халқаро кучлар ўз аскарларини йўқотмоқда


Афғонистонда рўй берган сўнгги зўравонликлар оқибатида халқаро кучларнинг икки аскари нобуд бўлди.

АҚШ қўшинлари матбуот вакилининг билдиришича, америкалик ҳарбийлар мамлакат шарқида жангарилар ҳужумига учраган. Оқибатда бир ҳарбий нобуд бўлган яна бир нечтаси тан жароҳати олган.

Британия қўшинлари қўмондонлиги ҳам Ҳелманд вилоятида рўй берган портлашда ўзининг бир аскари нобуд бўлганини эълон қилди.
2009 йил Афғонистондаги халқаро кучлар учун энг кўп талофот кўрилган йиллардан бири бўлди.

XS
SM
MD
LG