Линклар

Суматрада зилзила оқибатлари бартараф этилмоқда


Индонезиянинг Суматра оролида бундан икки кун аввал рўй берган кучли зилзила оқибатлари бартараф этилмоқда.

Сўнгги маълумотларга кўра, зилзила қурбонлари сони 700 кишидан ортган. Айни пайтда қутқарув ишлари давом этмоқда. Вайронага айланган бинолар остида 3 мингга яқин фуқаро қолаётгани тахмин қилинмоқда. Жума куни Индонезия ҳукумати ёрдам сўраб халқаро жамоатчиликка мурожаат қилди.

Бугун АҚШ президенти Барак Обама ўз давлати Индонезияга ёрдам кўрсатишга тайёр эканини маълум қилди.

- Суматра ғарбида рўй берган зилзила оқибатида фуқароларнинг ҳалок бўлиши ва азоб чекишидан биз ҳам қайғуга ботдик. Бундай оғир вазиятда АҚШ ёрдам қўлини чўзишга шай эканини намойиш қилиш мақсадида маъмуриятим вакиллари Индонезия ҳукумати билан алоқада бўлиб туришди. Шунингдек, ёрдамчиларимга у ерда олиб борилаётган қутқарув ҳамда зилзила оқибатларини бартараф этиш ишларига кўмаклашиш тўғрисида топшириқ бердим, деди Барак Обама.
XS
SM
MD
LG