Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 21:03

Олимпиада учун курашда Рио ғолиб бўлди


Барак Обама¸ олимпиада ўйинларига мезбонлик қилиш учун шахсан ўзи Олимпия қўмитаси йиғинига келган илк Америка президенти бўлди.
Барак Обама¸ олимпиада ўйинларига мезбонлик қилиш учун шахсан ўзи Олимпия қўмитаси йиғинига келган илк Америка президенти бўлди.

Халқаро олимпия қўмитаси 2016 йилги ëзги олимпиада ўйинларига мезбонлик қилувчи шаҳар номини эълон қилди ва аксарият овоз билан Бразилиянинг Рио де Жанейро шаҳрини танлади.

Олимпиада ўйинларига мезбонлик қилиш¸ бу ўйинлар бошланганидан бери катта шараф.

Шу боис¸ иқтисод ривожига катта туртки бўлувчи¸ ўнлаб миллард долларлик сармоянинг киришига эшик очувчи¸ қолаверса халқаро шуҳрат келтирувчи олимпиада ўйинларига мезбонлик қилишга даъвогарлар ҳамиша сероб .

Аммо олимпиада яқин тарихида бу даъвогарларнинг бу йилгидек шижоат билан мезбонлик ҳуқуқи учун курашгани кузатилмаган.

Овозга қўйилиш босқичига етиб келган тўрт шаҳар – АҚШ нинг Чикагоси¸ Бразилиянинг Риоси¸ Япониянинг Токиоси ва Испаниянинг Мадриди бўлди.

Тарихда илк бор Чикаго лоббичилари гуруҳига АҚШ президенти ва унинг рафиқаси етакчилик қилди.

Олимпия қўмитасининг овоз бериш ҳуқуқига эга 100 дан ошиқ ҳайъат аъзосини ром қилиш мақсадида қарор эълон қилинадиган Дания пойтахтига келган президент Обама¸ уларни Чикаго учун овоз бериш энг тўғри қарор бўлажагига ишонтиришга уринди.

- Янги аср бўсағасида дунëнинг тўрт тарафидан келган одамлар қўли билан шаклланган Америка қолган дунëни яна бир бор илҳомлантириш учун имкон истамоқда¸ деди Олимпия қўмитаси ҳайъати олдида сўз олган Барак Обама.

- Мен сизни Чикагони танлашга даъват қиламан. Мен сизни Американи танлашга даъват қиламан. Агар шундай қарор берсангиз ва агар биз бу йўлни бирга босиб ўтсак¸ мен сизга Чикаго шаҳри ва Америка Қўшма Штатлари дунëни фахрга тўлдиради¸ дея ваъда бераман¸ дея якунлади ўз даъватини перзидент Обама.

Аммо Обаманинг бундай уринишларига қарамай¸ Чикаго биринчи овоз беришдаëқ пойгадан чиқиб кетди.

2016 йилги олимпиада ўйинлари учун мезбонликка Чикагога рақиблик қилаëтган шаҳарлар ҳам Копенгагенга ўзларининг олийнасаб ва олиймақом лоббичиларини жўнатдилар.

Мадрид истагини намойиш қилиш учун Испания қироличаси ва қироли¸ Рио учун Бразилия президенти Луис Инасио Лула Да Силва¸ Токио учун эса¸ Япония янги Бош вазири Юкио Ҳатояманинг шахсан ўзи Олимпия қўмитаси йиғинига келди.

2 октябр куни Олимпия қўмитаси қабул қилган қарор тарихийдир¸ зотан шу пайтгача тўрт марта мезбонликка даъво қилиб¸ бирор марта ҳам бу шарафга лойиқ топилмаган Рио Лотин Америкасида олимпиадага мезбонлик қилувчи илк шаҳар бўлади.
XS
SM
MD
LG