Линклар

АҚШ ва ЕИ Босния етакчилари билан учрашади


Европа иттифоқи ва АҚШ расмийлари сиёсий мулоқотни бошлаш ниятида келаси ҳафта Босния етакчилари билан сўзлашувлар олиб боради.

Бу ҳақда хабар қилган ЕИ расмийлари шунингдек Болқон минтақасидаги мазкур давлатда юзага чиққан сиёсий бўҳрондан жиддий ташвиш билдирди.

Баёнотда айтилишича, Швеция Ташқи ишлар вазири Карл Билдт ва АҚШ Давлат котиби ўринбосари Жим Стейнберг Босния расмийлари билан учрашув ўтказиш ташаббуси билан чиққанлар.

Босния ҳозирги кунда Серб бошқаруви ҳамда мусулмон ва хорватлар федерациясига бўлинган. Давлат бошқарув идоралари бир бўлсада, мавжуд келишмовчиликлар ва ички бўлиниш туфайли сиёсий бўҳрон тобора авж олмоқда.
XS
SM
MD
LG