Линклар

logo-print

АҚШда ишсизлар сони кўпайишдан тўхтамаëтир


АҚШда ишсизлик даражаси 9.8 фоизга кўтарилди. Бу сўнгги 26 йил ичида АҚШда кузатилган энг юқори кўрсаткичдир.

АҚШ Меҳнат вазирлигининг бугун эълон қилинган ҳисоботида айтилишича, сентябр ойи давомида АҚШда 263 минг киши ишдан бўшатилган.

АҚШдаги иқтисодий инқироз бошланган 2007 йилдан буён шу кунгача мамлакат бўйлаб ишсизлар сони жами 7.2 миллион кишига етган.
XS
SM
MD
LG