Линклар

Сув можаросига туркманлар ҳам қўшилди

  • Ҳурмат Бобожон

Туркманистон президентига кўра¸ сув товар ўлароқ сотилиши керак.

Туркманистон президентига кўра¸ сув товар ўлароқ сотилиши керак.

Марказий Осиë ҳукуматлари ўртасида кескинлашиб бораëтган сув борасидаги тортишувга Туркманистон президенти ҳам қўшилди ва кутилмаган баëноти билан тожиклар ëнини олди.

Тожикистон минтақадаги трансчегаравий дарёлар оқимининг ҳозирги ҳолатини сақлаган ҳолда ўз энергетика муаммоларини ҳал этиши учун Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистон бу давлатга товон пули тўлаши керак. Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедов Ашхободда журналистлар билан учрашув пайти шу таклифни илгари сурди.

- Марказий Осиё ҳудудини сув билан таъминловчи асосий дарёлар бошланадиган Тожикистон бугунги кунда электр энергияси тақчиллигини бошдан кечирмоқда ва расмий Душанбе бу муаммони янги гидроэлектростанциялар қуриш билан ҳал этиш ниятида. Бунинг эса минтақа сув тақсимоти учун салбий оқибатлари бўлиши мумкин.

Туркманистон минтақа давлатларини, жумладан Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистонни бу муаммони биргалашиб ҳал этишга чақиради. Яъни Тожикистон минтақадаги трансчегаравий дарёлардан сув маромида оқишини таъминлаган ҳолда ўз энергетика муаммоларини ҳал этишини биргаликда субсидиялаш керак, деди Бердимуҳаммедов.

Яъни бу таклиф амалга ошса¸ Тожикистон ўз энергетика муаммоларини ҳал этиш учун қўшни давлатлардан субсидиялар олиб туради, манфаатдор қўшни давлатлар эса бунинг эвазига ичимлик ва ерларни суғориш учун етарли даражада сув олади.

Тожикистон электр энергияси муаммосини ҳал қилиш ва сув заҳираларига бой мамлакатнинг экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида икки йирик гидроэлектростанцияси лойиҳаларини амалга оширишга уринмоқда. Жумладан, яқин 10-15 йил ичида Панж ва Вахш дарёларига янги ГЭСлар қуришни режалаган.

Аммо ушбу лойиҳалар, қўшни давлатлар, хусусан Ўзбекистоннинг қаттиқ қаршилигига учради. Агар лойиҳалаштирилаётган ГЭСлар қурилиб, ишга тушадиган бўлса, Ўзбекистон ва Қозоғистон сув тақсимоти билан муаммоларга юз тутиши ва охир-оқибат бу давлатлараро зиддиятни яна ҳам кучайтириши тайин. Шу боис Ўзбекистон ҳукумати қатор йиллардан бери Тожикистонни трансчегаравий дарёларига оид халқаро ҳуқуқ меъёрларига амал қилишга даъват этиб келмоқда.

Россиялик эксперт Аркадий Дубнов фикрича, Туркманистон ҳам энди Марказий Осиё "сув низо"сига қўшилиб ўзини бу борада воситачи сифатида намоён этишга уринмоқда. Аммо, дейди Дубнов Туркманбошининг таклифи тушунмовчиликларга тўла.

- Менимча¸ Туркманистон президентининг Қирғизистон, Ўзбекистон, Қозоғистон Тожикистонга сув учун ҳақ тўлаши керак, деган баёноти жуда ғалати. Биринчидан, нимага сув заҳираларига эга Қирғизистон сув учун Тожикистонга пул тўлаши керак. Иккинчидан, баъзи экспертларнинг даъволарига қарамай, сув товар бўла олмайди, дейди Дубнов.

Ўзбекистон томонидан расмий муносбат билдирилгани йўқ. Ўзбекистон Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги расмийлари эса Туркманистон президенти таклифи ҳақида эшитмаганликларини айтишди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG