Линклар

Вазирлар маҳкамаси мажлис ўтказди


2 октябр куни Ўзбекистон республикаси Вазирлар маҳкамасининг мажлиси бўлиб ўтди.

Унда 2010 йил учун асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози, солиқ ва бюджет сиёсати концепцияси, шунингдек, Ўзбекистон Давлат бюджети лойиҳаси атрофлича муҳокама қилинди.

ЎзА агентлигининг билдиришича, мажлис давомида Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Марказий банкнинг ялпи ички маҳсулот, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми, қурилиш-монтаж ишлари ва хизмат кўрсатиш ҳажмлари ўсишининг юқори суръатларини сақлаб қолишни назарда тутадиган 2010 йил учун макро-иқтисодий кўрсаткичлар прогнози кўриб чиқилган ва қўллаб-қувватланган.

Мажлисда, шунингдек, 2010 йил учун бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари ва Давлат бюджети лойиҳаси аҳолининг даромадлари ва фаровонлиги даражасини янада ошириш, бюджет соҳаси ходимларининг иш ҳаққи ва унга тенглаштирилган тўловларни кўпайтириш, фаол инвестиция сиёсатини давом эттиришни назарда тутиши қайд этилди.
XS
SM
MD
LG