Линклар

Каримов Уммонга боради


Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 4-5 октябр кунлари Уммон султони Қобус бин Саиднинг таклифига биноан давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга сафар қилади.

ЎзА агентлигининг хабар қилишича, ташриф чоғида Ўзбекистон-Уммон ҳамкорлигини кенгайтириш ва чуқурлаштириш, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб муаммолар муҳокама қилинади.

Музокаралар якунида эса икки давлатнинг турли соҳалардаги ҳамкорлигини ривожлантиришга доир икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши режаланган.
XS
SM
MD
LG