Линклар

logo-print

Барадей Эронга бормоқчи


Ғарб ахборот агентликларига кўра, Атом энергияси халқаро агентлиги раҳбари Муҳаммад ал-Барадей бугун Эронга сафар қилади.

Маълум бўлишича, Муҳаммад ал-Барадей Эрон расмийлари билан учрашиб, яқинда ошкор қилинган янги ядровий иншоотда текширув ишлари олиб бориш масаласини муҳокама қилади.Ўтган ҳафта Эрон ҳукумати Қум шаҳри яқинида уранни тўйинтирувчи иккинчи ядровий иншоот барпо қилаётганини ошкор қилди.

Куни кеча Женевада жаҳоннинг қудратли олти давлати вакиллари билан учрашган Эрон расмийлари халқаро кузатувчиларнинг янги иншоотга киритилишига розилик берган эди.
XS
SM
MD
LG