Линклар

Қозоғистонда ҳарбий машқларга старт берилди


Қозоғистонда КХШТ доирасида тузилган тезкор коллектив кучларнинг ҳарбий машқлари бошланди

Қозоғистон расмийларига кўра, икки ҳафта давом этадиган ҳарбий машқларда Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Арманистон ва Тожикистондан келган 7 мингдан зиёд аскар иштирок этади.

Қозоғистондаги ҳарбий машқларда КХШТга аъзо яна икки давлат Ўзбекистон ва Беларус ҳарбийлари иштирок этгани йўқ.

Тезкор кучларни тузиш тўғрисидаги қарор жорий йил июнида КХШТга аъзо давлатлар раҳбарлари учрашувида қабул қилинган, лекин Ўзбекистон Тезкор кучлар тузишга, кейинроқ унинг базасини Қирғизистонда жойлаштиришга қарши чиққан эди.
XS
SM
MD
LG