Линклар

Каримов Бердимуҳаммедов билан сўзлашди


Ўзбекистон президенти Ислом Каримов туркманистонлик ҳамкасби Қурбонқули Бердимуҳаммедовга сим қоқди.

Туркманистон ахборот агентликларига кўра, Ўзбекистон раҳбари Бердимуҳаммедовни БМТ Бош ассамблеясида сўзлаган муваффақиятли нутқи билан қутлаб, маърузада кўтарилган мавзуларнинг минтақа давлатлари учун долзарблигини алоҳида қайд этган.

Бундан ташқари, Ислом Каримов ўз ҳамкасбини яқинлашиб келаётган Туркманистон мустақиллигининг 18 йиллиги билан чин юракдан табриклаган.

Президентлар ўртасидаги телефон мулоқотидан бир кун аввал Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедов Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон ҳукуматларини минтақадаги сув-энергетик муаммоларни биргаликда ҳал этишга чақирди.

XS
SM
MD
LG