Линклар

logo-print

Истанбулга молиячилар йиғилди


Истанбулда етти қудратли давлат молия вазирлари ва Марказий банк раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтмоқда.

Учрашув иштирокчилари глобал молиявий буҳрондан чиқиш йўлларини муҳокама қилишни режалаганлар.

Истанбул учрашуви арафасида Халқаро валюта жамғармаси ЕИ иқтисодига оид навбатдаги ҳисоботини эълон қилди. Унда айтилишича, иқтисодий ўсиш кузатилганига қарамай, глобал молиявий бўҳрон Европанинг аксар давлатларига таъсир этишда давом этади.

Ҳисоботга мувофиқ, Европанинг қатор қудратли давлатларида жорий йилда иқтисод 4 фоизга қисқаради, 2010 йилда эса бу давлатларда иқтисодий ўсиш 0,5 фоизни ташкил қилади.

Ҳисоботда билдирилишича, 2011 йилга қадар ЕИ бўйлаб ишсизлар даражаси 12 фоизга етиши мумкин.
XS
SM
MD
LG