Линклар

Ирландияда референдум натижалари кутилмоқда


Жума куни Ирландияда ўтказилган референдумнинг норасмий натижаларига кўра, мамлакат фуқаролари аксарияти Европа Иттифоқини ислоҳ қилишни назарда тутган Лиссабон шартномасини ёқлаб овоз берган.

Ирландия ташқи ишлар вазири мамлакат фуқароларининг мазкур шартнома учун овоз берганига ишониши маълум қилди.

Референдум натижалари келаси кунлар давомида ошкор қилинади.

Ўтган йилнинг июн ойида ўтказилган референдумда Ирландия фуқаролари ушбу шартномани ёқламаган эдилар.

ЕИни тубдан ислоҳ қилишни, жумладан, ЕИ президенти ва ташқи ишлар вазири лавозимини жорий этишни назарда тутган Лиссабон шартномаси 2007 йили ЕИга аъзо давлат раҳбарларининг Португалиядаги саммити чоғида имзоланган.

Лиссабон шартномасининг кучга кириши учун уни ЕИнинг барча давлати маъқуллаши шарт.
XS
SM
MD
LG