Линклар

logo-print

Ирландия расмийлари референдум натижасидан хурсанд


Ирландия бош вазири Брайн Коуэн мамлакат фуқароларининг Европа Иттифоқини ислоҳ қилишни назарда тутган Лиссабон шартномасини ёқлаб овоз берганини олқишлаб, бу нафақат Ирландия, балки бутун ЕИ учун ҳам хурсандчилик куни эканини таъкидлади.

Жума куни Ирландияда ўтказилган референдумнинг норасмий натижаларига кўра, мамлакат фуқаролари аксарияти мазкур шартномани ёқлаб овоз берганлар.

Бундан бир оз авваз ЕИ етакчилари, жумладан, Хосе Мануэл Баррузо, Германия канцлери Ангела Меркел, Буюк Британия бош вазири Гордон Браун ва бир қатор расмийлар Ирландия ўтказилган референдум натижасини олқишладилар.

Референдум натижалари яқин кунлар ичида ошкор қилинади.

Ўтган йилнинг июн ойида ўтказилган референдумда Ирландия фуқаролари ушбу шартномани ёқламаган эдилар.

ЕИни тубдан ислоҳ қилишни, жумладан, ЕИ президенти ва ташқи ишлар вазири лавозимини жорий этишни назарда тутган Лиссабон шартномаси 2007 йили ЕИга аъзо давлат раҳбарларининг Португалиядаги саммити чоғида имзоланган.

Лиссабон шартномасининг кучга кириши учун уни ЕИнинг барча давлати маъқуллаши шарт.
XS
SM
MD
LG