Линклар

Халқаро кузатувчилар Эронга боради


Атом энергияси халқаро агентлиги раҳбари Муҳаммад ал-Барадей Эрон мамлакатдаги иккинчи ядровий иншоотда текширув ишлари олиб боришга розилик берганини маълум қилди.

Теҳронда бўлиб ўтган матбуот анжумани чоғида Муҳаммад ал-Барадей Атом энергияси халқаро агентлигининг кузатувчилари 25 октябр куни Қум шаҳри яқинидаги иншоотда текширув ишлари олиб боришини билдирди.

Ўтган ҳафта Эрон мамлакатда уранни тўйинтирувчи иккинчи корхона барпо қилинаётганини ошкор қилди.

Эрон ядровий дастури юзасидан ташвиш билдириб келаётган жаҳоннинг қудратли давлатлари эса халқаро кузатувчиларнинг зудлик билан янги иншоотга киритилишини Теҳрондан талаб қилдилар.

Муҳаммад ал-Барадей, шунингдек, АҚШ, Россия, Франция ва Эрон расмийлари 19 октябр куни Венада Теҳрон ядровий дастури юзасидан сўзлашувлар олиб боришини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG