Линклар

АҚШ ўз ҳарбийларидан айрилди


Афғонистоннинг Нуристон вилоятида рўй берган тўқнашувларда америкалик саккиз ҳарбий нобуд бўлди.

АҚШ қўшинлари матбуот вакилининг билдиришича, жангарилар шанба куни вилоятдаги иккита постга ҳужум қилган. Хабарларга кўра, мазкур ҳужумда афғонистонлик икки ҳарбий ҳам нобуд бўлган.

Айни пайтда Нуристон вилояти расмийлари жангарилар билан тўқнашувлар рўй берган ҳудудда полициянинг ўндан зиёд ходими бўлгани ва ҳозирда улар билан алоқа йўқолганини маълум қилдилар.
XS
SM
MD
LG