Линклар

Хитой бош вазири Пхеньянга борди


Хитой бош вазири Вен Жиабао Шимолий Кореяга сафар қилди.

Пхеньян аэропортида Хитой ҳукумати расмийсини Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ир қарши олди.

Уч кунга мўлжалланган сафар давомида Вен Жиабао Шимолий Корея ҳукумати расмийлари билан учрашиб, иқтисод, савдо-сотиқ, илмий ва маданий алоқалар ривожига оид масалаларни муҳокама қилади.

Пхеньян сўзлашувларида, шунингдек, Шимолий Корея ядровий дастури атрофидаги вазиятнинг ҳам тилга олиниши кутилмоқда.

АҚШ ва бир қатор давлатлар Хитой расмийсининг Шимолий Кореяни ядровий дастур юзасидан ўтказилаётган олти томонлама музокараларга қайтишига кўндира олишига умид қилмоқдалар.

Шимолий Корея ҳукумати мазкур сўзлашувлардан иштирок этишдан бош тортиб, жорий йил бошида ўзида ишлаб чиқарилган ерости ядровий қурол синовини амалга оширган эди.
XS
SM
MD
LG