Линклар

logo-print

Инглиз генерали қўшимча куч сўрамоқда


Буюк Британия қўшинларининг янги қўмондони генерал Девид Ричардс Афғонистондаги халқаро кучлар сонини ошириш тарафдори эканини маълум қилди.

Британия нашрларидан бирига интервью берган Ричардс, агар НАТО қўшинлари зўравонликлар тобора авж олиб бораётган Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштира олмаса, Ғарб давлатлари “улкан” таҳдидга дуч келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

- Халқаро кучларнинг Афғонистонда мағлуб бўлиши бошқа давлатлардаги исломий жангариларга куч бағишлаши мумкин, дея қўшимча қилди Британия генерали.

Айни пайтда Афғонистондаги халқаро кучлар қўмондони генерал Стенли МакКристал мамлакатга қўшимча 40 минг ҳарбий юбориш чақириғи билан чиқмоқда.
XS
SM
MD
LG