Линклар

logo-print

Гайтнер Эрон банкларини жазолаш чорлови билан чиқди


АҚШ молия вазири Тимоти Гайтнер барча давлатларни Эрон молия институтларига қарши санкциялар жорий этишга чақирди.

Истанбулда чиқиш қилган АҚШ молия вазири, ўз таъбири билан айтганда, пул ювиш ва терроризмни молиялаштириш каби Эрон банклари ҳаракатларига қарши чора кўрилиши лозим, деган фикрни билдирди.

АҚШ расмий Теҳронни ядровий қуролга эгалик қилишга уринаётганликда ҳамда “Ҳизбуллоҳ” ва Фаластиндаги бир нечта гуруҳларни қўллаб-қувватлашда айблаб келади.
XS
SM
MD
LG