Линклар

Тошкентда яна отишмалар ҳақида гапирмоқдалар


Шу йилнинг 1 октябридан 2 октябрига ўтар кечаси Тошкент Аския бозори яқинида яшовчи кишилар бир неча марта ўқ овозларини этишганлар. Бу ҳақда “Фарғона.Ру” ахборот агентлиги Тошкентдаги манбаларига таянган ҳолда хабар қилади.

Хабарда айтилишича, Аския бозорига ёндош уйларда яшовчи кишилар соат 22 ларда автомат ва тўппончадан отилган ўқ овозларини эшитганлар.

Мазкур воқеа юзасидан Тошкент милицияси изоҳ беришдан бош тортган.

29 август куни ҳам пойтахтдаги Кўкча масжиди яқинида отишма содир бўлганди. Ўшанда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари бунинг махсус амалиёт бўлганини айтгандилар.
XS
SM
MD
LG