Линклар

Каримов Уммонга сафар қилмоқда


Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Уммон Султонлигига сафар қилди.

Уммон Султонлиги қироллик саройида Ўзбекистон раҳбарини кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Маросимдан сўнг Ислом Каримов Уммон Султони Қобус бин Саид билан музокаралар ўтказди.

ЎзА агентлигининг хабар қилишича, давлат етакчилари икки томонлама муносабатларни янада ривожлантириш, савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришга оид масалалар, шунингдек, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик масалалар юзасидан фикр алмашганлар.

Айни пайтда Ўзбекистон президентининг Уммон сафари давом этмоқда.
XS
SM
MD
LG