Линклар

Ўзбек футболчиси уч ойга жазоланди


Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Анзур Исмоилов ФИФА қарори билан уч ойга футболдан четлаштирилди.

Бунга Анзур Исмоилов қонида таъқиқланган модда аниқлангани сабаб бўлган.

ФИФАга кўра, Ўзбекистон терма жамоасининг 2010 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасида 17 июн куни Баҳрайн жамоасига қарши ўтказган ўйинидан сўнг Анзур Исмоилов қонида допинг тест ўтказилган. Тест давомида ўзбекистонлик футболчи қонида наша моддаси борлиги аниқланган.

Ҳозирча Ўзбекистон Футбол федерацияси ФИФА қарорига муносабат билдиргани йўқ.
XS
SM
MD
LG