Линклар

Покистонда БМТ идораси портлатилди


БМТ қошидаги Жаҳон озиқ-овқат дастурнинг Покистон пойтахти Исломободдаги идорасида рўй берган портлаш оқибатида уч киши нобуд бўлди.

Гувоҳларнинг билдиришича, худкуш шахс томонидан содир этилган портлашда ўнлаб киши тан жароҳати олган.

Мазкур портлашдан сўнг БМТ Покистон бўйлаб барча идоралари фаолиятини тўхтатди.

Айни пайтда Покистон Бош вазири Юсуф Ризо Ғилоний БМТ идорасида рўй берган портлашни кескин қоралаб, мамлакат хавфсизлик хизматига пухта тергов ўтказиш тўғрисида топшириқ берди.

Исломободдаги портлаш учун масъулиятни ҳозирча ҳеч ким ўз зиммасига олгани йўқ.
XS
SM
MD
LG