Линклар

Тиббиёт бўйича Нобел мукофоти эгалари аниқланди


Америкалик уч олим тиббиëт бўйича Нобел мукофотининг 2009 йилги совриндори, деб топилди.

Нобел жамғармасига кўра, Элизабет Блэкберн, Кэрол Грейдер ва Жек Шостак биологиядаги катта муаммолардан бирига ечим топган¸ хусусан, улар ҳужайра хромосомаларини деградациядан ҳимоялаш йўлини топганлар.

Келаси ҳафта давомида Нобел мукофотининг физика, кимё, адабиёт, тинчлик ва иқтисод соҳаларидаги совриндорлари номи эълон қилинади.

Совриндорларни тақдирлаш маросими эса¸ декабр ойида Швеция пойтахти Стокҳольмда бўлиб ўтади.
XS
SM
MD
LG