Линклар

Саркози Қозоғистонга сафар қилади


Франция президенти Николя Саркози 6 октябр куни Қозоғистонга сафар қилади.

Николя Саркозига франциялик тадбиркорлардан тузилган нуфузли делегация ҳамроҳлик қилмоқда.

Франция президенти ёрдамчисига кўра, Николя Саркози ва Нурсултон Назарбоев сўзлашувларидан сўнг газ ва нефт, фазо технологиялари ҳамда мудофаа соҳасида ҳамкорлик қилишга оид қатор шартномаларни имзолашни режалаганлар.

Шунингдек, Остона сўзлашувларида Франция ҳарбий юкларини Қозоғистон ҳудуди орқали Афғонистонга ташишни назарда тутган шартноманинг ҳам имзоланиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG