Линклар

Душанбеда минтақадаги энг йирик масжид қурилади


Тожикистонда Марказий Осиёдаги энг йирик масжид барпо қилинади.

Тожикистон телевидениесига кўра, 150 минг кишига мўлжалланган масжид Қатар ҳомийлигида қурилмоқда.

Қурилиш ишларининг бошланишига бағишлаб ўтказилган махсус тадбирда чиқиш қилган Тожикистон президенти Имомали Раҳмон масжид экстремизм ва зўравонликларни тарғиб қилувчи жой эмас, балки Оллоҳ йўлида хизмат қилувчиларни бирлаштирадиган жой бўлиши шарт, деган фикрни билдирди.

Масжид қурилишининг 2014 йилда ниҳоясига етказилиши режаланган. Ҳозирда Туркманистондаги Туркманбоши масжиди Марказий осиёдаги энг йирик масжид мақомига эга.
XS
SM
MD
LG