Линклар

logo-print

Россияда ноқонуний ўзбеклар ушланди


Подмосковьеда Ўзбекистонга кетишга уринган ўзбекистонлик 100 нафар ноқонуний меҳнат муҳожири қўлга олинди.

Интерфакс агентлигининг хабар қилишича, Россия Федерал миграция хизмати ҳамда йўл патрул хизмати ходимларининг биргаликда ўтказган рейди чоғида Москва вилоятининг Воскресенск туманида Ўзбекистон давлат рақамидаги автобус тўхтатилган.

Москва-Қозоғистон-Ўзбекистон маршрути бўйича кетаётган автобусда ўзбекистонлик 100 нафар ноқонуний меҳнат муҳожири бўлган.

Ўтказилган текширув давомида 35 нафар йўловчида Москва судининг Россия ҳудудидан чиқариб юбориш тўғрисидаги қалбаки қарори бўлган. Қолган шахсларнинг эса Россия ҳудудида уч ой давомида ноқонуний тарзда бўлгани аниқланган.

Айни пайтда РИА-Новости агентлиги ҳам Раменск туманида Ўзбекистонга кетаётган яна бир автобусда 80га яқин ноқонуний меҳнат муҳожири қўлга олингани тўғрисида хабар тарқатди.
XS
SM
MD
LG