Линклар

Толибон етакчиси журналистлар билан учрашди


Покистондаги толибон ҳаракатининг янги етакчиси Ҳакимуллоҳ Маъсуд якшанба куни илк бор журналистлар билан учрашди.

Жорий йилнинг август ойида толибон етакчиси Байтуллоҳ Маъсуд ўлдирилгандан сўнг Ҳакимуллоҳ Маъсуд ҳаракатга янги раҳбар этиб тайинланди. Куни-кеча эса Покистонда рўй берган тўқнашувларда Ҳакимуллоҳ Маъсуднинг ҳам нобуд бўлганига оид хабарлар пайдо бўлган эди.

Мамлакатнинг қабилалар истиқомат қилувчи ҳудудида журналистлар билан учрашган толибон етакчиси амалга оширилаётган ҳаво зарбаларига жавобан яқин келажакда АҚШ ва Покистон қўшинларига зарба беришга ваъда берди.
XS
SM
MD
LG