Линклар

logo-print

Каримов декабрда Туркманистонга боради


Туркманистон матбуотига кўра, Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Туркманистонни Хитой билан боғловчи газ қувурини декабр ойида ишга тушириш маросимида иштирок этишини расман тасдиқлаган.

Айтилишича, бу ҳақда президентлар жума куни ўтказган ўзаро телефон мулоқоти чоғида келишиб олганлар.

Узунлиги 7 минг кмни ташкил этган янги газ қувури Турманистонни Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳудуди орқали Хитой билан боғлайди.

Расмий Ашхобод келаси 30 йил ичида Хитойга 40 миллиард куб мерт газ етказиб беришга ваъда берган. Янги газ қувурини ишга туришиш маросимида, шунингдек, Қозоғистон ва Хитой етакчиларининг ҳам иштирок этиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG