Линклар

logo-print

Озарий суди ҳукм чиқарди


Озарбайжонда терроризм ва оғир жиноятларни содир этишда гумон қилинган шахслар устидан олиб борилган маҳкама жараёни ниҳоясига етди.

Ассошиэйтид пресс агентлигининг Озарбайжон суди матбуот вакилига таяниб хабар қилишича, Бокудаги АҚШ ва Исроил элчихоналари ҳамда Габаладаги радар станциясига ҳужум қилишни режалаштирганликда айбланган Ливан фуқаролари Али Каракий ва Али Нажмиддинга 15 йиллик қамоқ жазоси тайинланган,oзарбайжонлик тўрт шахс эса 12 йилдан 15 йилгача бўлган муддатга қамалган.

Матбуот вакилининг айтишича, айбланувчилар Ливандаги Ҳизбуллоҳ, Ал-Қоида ва Эрон Ислом инқилоби посбонлари копруси билан яқиндан алоқада бўлган.

Айбланувчиларнинг адвокатлари эса ўз ҳимоячиларига нисбатан қўйилаётган айбловлар юзасидан исбот-далиллар келтирилмаганини таъкидлаб, норозилик тариқасида сад залини тарк этган.
XS
SM
MD
LG