Линклар

logo-print

БМТ бош котиби Покистондаги портлашни қоралади


БМТ бош котиби Бан Ки Мун Жаҳон озиқ-овқат дастурининг Покистондаги идорасида камида беш кишининг ўлимига сабаб бўлган ҳудкуш ҳужумини “жирканч жиноят”, дея қоралади.

Ҳалок бўлганларнинг барчаси БМТ қошидаги Жаҳон озиқ-овқат дастурининг Исломободдаги идораси ходимлари бўлгани аниқланди. Уларнинг тўрт нафари Покистон фуқароси, бири ироқлик бўлган.

Ҳужумдан кейин БМТ Покистондаги барча идораларини ёпиб қўйди.

Бош вазир Юсуф Ризо Ғилоний маъмуриятига кўра, у портлашни “кескин қоралаган” ва тергов ўтказишни буюрган.

Ҳужум учун масъулиятни ҳеч ким ўз зиммасига олганича йўқ.

Жаҳон озиқ-овқат дастури Покистон аҳолисиинг қашшоқ қатламлари, жумладан, мамлакат шимоли-ғарбида Толибонга қарши ҳарбий амалиётлар туфайли ўз жойларини ташлаб кетишга мажбур бўлганларга озиқ-овқат тарқатиш билан шуғулланади.
XS
SM
MD
LG