Линклар

Пхеньян музокараларга қайтишга тайёр, бироқ...


Шимолий Корея ўзининг ядровий қуроллар дастури борасидаги олти томонлама музокараларга қайтишга розилигини айтмоқда. Бироқ бунинг учун Шимолий Кореянинг Қўшма Штатлар билан режаланган икки томонлама музокараларида ижобий силжишларнинг рўй бериши шарт қилиб қўйилмоқда.

Шимолий Корея марказий хабар агентлигига кўра, Пхеньян етакчиси Ким Чен Ир бу ҳақда Хитой бош вазири Вэн Жибао билан учрашув пайтида маълум қилган.

Шимолий Корея апрел ойида музокаралардан чиқишини эълон қилган ва май ойида иккинчи ядровий синовни ўтказган эди. Олти томонлама музокараларда Хитой, Япония, Россия, Жанубий Корея ва Қўшма Штатлар иштирок этади.

Қўшма Штатлар Шимолий Корея билан икки томонлама музокараларга тайёрлиги изҳор қилган, лекин айни пайтда олти томонлама музокаралар бошланишига ҳам умид қилишини билдирган.
XS
SM
MD
LG