Линклар

Москва ва Теҳрон ҳали тўла келишиб олгани йўқ


Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Эронда уранни бойитиш реакторини қуришга оид Россия режалари ҳали охиригача келишиб олинмаганини баён қилди.

Бу Теҳрон билан дунёнинг олти қудратли давлати ўртасида ўтган ҳафта эришилган келишувга оид биринчи расмий баёнот бўлди.

Лавровга кўра, Қўшма Штатлар, Франция, Россия ва Халқаро атом энергияси агентлиги иштирокидаги келишув тафсилотлари мутахассислар томонидан ишлаб чиқилиши лозим бўлади.

Эрон ўз ядровий дастури тинч мақсадларда экани ва бойитилган уран Теҳронда қурилажак реактор учун кераклигини айтиб келади.

Халқаро атом энергияси агентлиги раҳбари Муҳаммад ал-Барадей мутахассислар 19 октябр куни Венада учрашиб, келишув муҳокама қилишини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG