Линклар

АҚШ Ашхобод таъқиқи юзасидан ташвишда


Қўшма Штатлар Туркманистон ҳукуматининг университет талабалари “эркин ҳаракат қилишларига қаршилик қилишда давом этаётгани”дан ташвиш билдирди.

Ашхободдаги АҚШ элчихонасига кўра, Америка ҳомийлигида Болгария ва Қирғизистонда ташкил қилинган университет талабаларига ўтган ҳафта мамлакатни тарк этишга рухсат берилмаган.

Туркманистон расмийлари таъқиқ нега жорий қилинганини изоҳлаганича йўқ.
XS
SM
MD
LG