Линклар

logo-print

Покистонга ёрдам масаласи муҳокама этилади


Покистон ташқи ишлар вазири Шоҳ Маҳмуд Қурайший Вашингтонда АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон ва Конгресс вакиллари билан учрашиб, экстремистларга қарши кураш ва Қўшма Штатларнинг Покистонга ёрдами масалаларини муҳокама қилади.

Қурайший иштирокидаги музокараларнинг асосий диққати ўтган ҳафта АҚШ Конгресс томонидан маъқулланган Покистонга келаси беш йил ичида бир ярим миллиард АҚШ долларига тенг ноҳарбий ёрдамга оид ҳужжат муҳокамаси бўлади.

Бу ҳужжат президент Барак Обама томонидан имзолангани йўқ.

АҚШ расмийлари берилаётган ёрдам Покистонда қандай қилиб ишлатилиши ва порахўр амалдорлар томонидан ўзлаштирилмаслигини таъминлашга оид саволлар сақланиб қолаётгани айтмоқда.
XS
SM
MD
LG