Линклар

logo-print

Сўғд суди танаффус эълон қилди


Сўғд вилоят суди ҳаками Дадажон Гадойбоевнинг айтишича, Ўзбекистон исломий ҳаракати(ЎИҲ) нинг Исфара туманидаги яширин гуруҳи раҳбари Анвар Қаюмов ва яна беш тожикистонлик устидан бир ярим ой давом этган маҳкамада танаффус эълон қилинди.

- Суд жараёнида судланувчилар сўроқ қилинганда яна икки нафар ЎИҲ аъзосининг аниқлангани маҳкамада танаффус эълон қилишга сабаб бўлди. Айни пайтда бу икки нафар исфаралик қидирувда. Тергов манфаатларидан келиб чиққан ҳолда уларнинг исми ошкор этолмаймиз, деди Дадажон Гадойбоев.

Судянинг сўзларига кўра, ЎИҲ ташкилоти раҳбари Анвар Қаюмов 1998 йилдан бошлаб 2008 йил декабр ойида қўлга олингунига қадар Ўзбекистон исломий ҳаракатининг Исфара шаҳар бўлими раҳбари сифатида фаолият олиб борганига иқрор бўлган. Ўтган вақт мобайнида Анвар Қаюмов бошлиқ гуруҳ 8 нафар милиция ходимини ўлдирганлик ва яна уч киши жонига қасд қилганликда айбланмоқда.
XS
SM
MD
LG