Линклар

Пхенъян музокара курсисига қайтмоқчи


Шимолий Корея ўз ядровий қурол дастурлари бўйича халқаро музокаралар курсисига қайтиши мумкинлигини билдирди. Бироқ расмий Пхеньян АҚШ билан алоҳида музокаралар муваффақиятли ўтсагина бунга кўнишини таъкидлаган.

Бу ҳақда хабар қилган Шимолий Корея расмий ахборот агентлигига кўра, Пхеньян раҳбари Ким Йонг-Ил Хитой Бош вазири Вен Жибао билан Пхеньянда ўтказилган музокаралардан сўнг шундай баёнот билан чиққан.

Жорий йил апрел ойида Шимолий Корея олти давлат- Хитой, Япония, Россия, Жанубий Корея ва АҚШ иштирокидаги музокаралар жараёнидан чиққани ҳақида эълон қилди ва май ойида ядровий қурол синовини ўтказди.

Шимолий Кореянинг музокаралар курсисига қайтиш ниятига Жанубий Корея Ташқи ишлар вазири эҳтиёткорлик билан муносабат билдирди.

- Биз Шимолий Кореянинг кўп томонлама музокараларга қайтиш ниятини олқишлаймиз. Лекин шу ўринда Шимолий Кореянинг ҳақиқий мақсадларини ҳам тушуниш даркор. Бу борада биз бошқа томонлар билан ҳам маслаҳатлашиб олишимиз керак¸ деди Жанубий Корея Ташқи ишлар вазири Ю Мюнг Хван.
XS
SM
MD
LG