Линклар

Малайзия ўзбек фоҳишаларига қарши курашмоқда


Малайзия Жиноят тергов бошқармаси раҳбари Букит Аман жорий йил бошидан буён фоҳишалик билан шуғулланган 56 нафар ўзбекистонлик аёл ҳибсга олинганини маълум қилди.

Букит Аманга кўра, 2005 йилдан буён Малайзияда 36 мингдан зиёд фоҳиша аниқланган бўлса, шулардан 211 нафари ўзбекистонликлар бўлиб чиқди.

Юқори мартабали мулозим Малайзия ҳукуматининг фоҳишалик муаммосига жиддий маънавий таҳдид ўлароқ ёндашаётганини таъкидлади. Малайзияда ўзбекистонлик фоҳишаларнинг кўплиги бу мамлакатга Ўзбекистон фуқароларидан 30 кунгача сайëҳлик визасининг талаб этилмаслиги билан боғлиқ.
XS
SM
MD
LG