Линклар

Афғонистон учун темир йўл ва электр


Ўзбекистон Ҳайратон кўпригидан Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳригача янги темир йўл қуради.

165 миллион АҚШ долларига баҳоланган ушбу лойиҳага Осиё ривожланиш банки маблағ ажратади. Ҳукумат доирасидаги манбага таяниб бу ҳақда хабар қилган Регнум ахборот агентлигига кўра, қурилиш ишлари 2011 йилда ниҳоясига етади.

Яна бир хабарга кўра, жорий йил охирига қадар Ўзбекистон Афғонистонга электрэнергия экспортини оширишни режалаштираяпти.

Регнум ахборот агентлигининг билдиришича, бунинг учун қиймати 128 миллион АҚШ долларига тенг янги электр узатиш линияси қурилмоқда. Қурилиш учун сарфланадиган маблағнинг асосий улуши Ўзбекистон Тарақиёт ва қайта қуриш жамғармаси ҳамда Ислом ривожланиш банки ҳиссасига тўғри келмоқда.
XS
SM
MD
LG