Линклар

Каримов МДҲ саммитига бормайдиган бўлди


Молдова Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котибининг Интерфакс агентлигига билдиришича¸ Ўзбекистон президенти жума куни Кишинëвда бошланадиган МДҲ саммитида иштирок этмайди.

Олий даражали йиғинда¸ шунингдек¸ Қозоғистон¸ Тожикистон ва Туркманистон раҳбарларининг қатнашмаслиги айтилмоқда.

Яна бир аъзо давлат - Украина президенти Виктор Юшченконинг Кишинëвга келиш-келмаслиги ҳозирча мавҳум қолаëтир.

9 октябр куни Кишинëвда бўлиб ўтадиган саммит чоғида МДҲ га аъзо давлат раҳбарлари ўзаро ҳамкорликни рағбатлантириш бўйича 20 та ҳужжатни муҳокама этадилар.

МДҲ ижроия қўмитаси хабарномасида айтилишича, давлат раҳбалари жаҳон молиявий бўҳрони оқибатларининг олдини олиш ва ўзаро интеграция жараёнини чуқурлаштириш бўйича фикр алмашадилар.Хавфсизлик соҳасида эса чегара хавфсизлигини мустаҳкамлаш ва наркотиклар ноқонуний савдосига қарши чора кўриш каби анъанавий масалалар муҳокама этилади.
XS
SM
MD
LG