Линклар

logo-print

Саркози Остонада муҳим ҳужжатлар имзолади


Франция президенти Николя Саркозининг Остона ташрифи давомида икки давлат ўртасида 20 та келишувга имзо қўйилди.

Имзоланган иқтисодий келишувларнинг умумий қиймати 6 миллиард АҚШ долларини ташкил этди. Хусусан¸ Франциянинг Total ва GDF Suez компаниялари Каспийдаги йирик Хвалинское газ конини ўзлаштириш ҳуқуқини қўлга киритди.

2016 йилга қадар ушбу газ конидан йилига 9 миллиард куб метр газ қазиб олиш режалаштирилмоқда. Бундан ташқари Қозоғистон ўз ҳудуди орқали Афғонистонга Франция ҳарбийлари ва жиҳозларини ўтказишга розилик берди.

Қозоғистон президенти Назарбоев мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари вазияти туфайли танқидга учраëтган бир пайтда¸ президент Саркози Назарбоевни “тинчлик йўлини” танлаган раҳбар сифатида олқишлади.
XS
SM
MD
LG