Линклар

"Болалар мактабга қайтсин!"

  • Абдулла Искандар

Пикетчиларнинг ëзилиши ҳамоно тортиб олинган талаблари шулар эди.

Пикетчиларнинг ëзилиши ҳамоно тортиб олинган талаблари шулар эди.

Ўзбекистонда мажбурий болалар меҳнатига қарши норозилик тадбири ўтказишга уриниш бўлди. Аммо пикетчилар ўз шиорларини ëйгани ҳамоно улар устига милиция ходимлари ëпирилишди.

Жиззах вилоятида мактаб ўқувчиларининг ëппасига мажбуран пахтага олиб кетилганига норозилик сифатида жиззахлик инсон ҳуқуқлари фаоллари Тошкентдаги инсон ҳуқуқлари алянси етакчиси Елена Урлаева билан бирликда вилоят ҳокимияти олдида 5 октябр куни пикет қилишга уринди.

Пикетчилар кўтарган шиорларда мажбурий болалар меҳнатига чек қўйиш талаби бор эди, дейди инсон ҳуқуқлари алянси матбуот вакили Саломат Бойматова.

- Болалар меҳнатини эксплуатация қилмаслик тўғрисидада ўша. Болалар ҳозир пахтага чиқаяптию. Пахтага чиқармаслик¸ болалар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бор эдида. Улар пикет жойигача етиб бора олмаган. Ҳаммаларини ушлаб¸ Еленани ҳам Тошкентга кетадиган автостанциягача кузатиб олиб келиб қўйишган. Ҳозирча билганларим шу¸ дейди Саломат Бойматова.

Шу билан бирга пикет қанашчилари илгари сурган талаблар орасида жиззахлик журналист Жамшид Каримовни озод қилиш талаби ҳам бор эди¸ дейди ҳуқуқ фаоли Елена Урлаева

- Ҳар ҳолда биз тўрт киши ҳокимият биноси олдигача етиб бора олдик ва плакатларимизни ëйдик. Аммо бирдан устимизга калхатдек ëпирилган ОМОН ходимлари мени ва ғаллаороллик Имомқулова Нурияни¸ Бердиева Гавҳар ҳамда Ҳасанова Муҳаббатни қўлларимизни қайириб¸ ҳар машиналарга куч билан солиб олиб кетишди¸ дейди Елена Урлаева.

Урлаевага кўра¸ жиззахлик мулозимлар пикетчиларни ҳокимият биносига йўлатмаслик учун чандон уринишган.

“Жиззахда мажбурий болалар меҳнатига қарши пикет ўтказиш ғояси олдиндан режаланган эди. Шу боис биз бир кун олдин Жиззахдаги яширин квартирада кутиб турдик. Кейин эса ҳокимият биноси олдидаги арчалар тагида яшириниб турдик. Мулозимлар эса бизни Жиззахга кириш йўлларидан излашар эди”¸ деб гапини давом эттирди Урлаева.

- Нима бўлганда ҳам пикет қилишга ҳаракат бўлди. Биз шиорларимизни ëзишга улгурдик¸ ҳатто бу ҳолат фотокамераларга муҳрланди¸ дейди Урлаева.

Бу вақтга келиб Жиззахдаги барча инсон ҳуқуқлари фаоллари Мамир Азимов¸ Саида Қурбонова уйлари олдида милиционерлар ўтириб олишди. Феълан улар уй қамоғида сақланди.

Жиззахлик инсон ҳуқуқлари фаоли Бахтиëр Ҳамроев эса Ички ишлар бўлимига олиб кетилди.

Биз жуда хавотир олдик¸ дейди Бахтиëр Ҳамроевнинг рафиқаси Муяссар опа.

Муяссар опа: Шаҳар Ички ишлар бўлимида ушлаб туришди.

Озодлик: Энди қўйиб юборишдими?

Муяссар опа: Ҳа¸ қўйиб юборишган. Менинг билганим шу.

Озодлик: Кеча бўлди а бу нарса?

- Ҳа. Ўзлари билан гаплашсангиз¸ тўлиқ гапириб берадида¸ дейди Муяссар опа.

Муяссар опа билан суҳбатимиз тугар тугамас¸ Бахтиëр Ҳамроев уйга қайтиб келиб¸ пикет тафсилотларини очиқлашга ўтди.

Бахтиëр Ҳамроев: Кеча эрталаб масалани мулоқот йўли билан ҳал қилиш бўйича ҳокимиятга бордим. Бораëтганда қарасам¸ олтита формасиз йигитлар юрипти. Мен уларнинг кўпчилигини биламан. Барчаси ИИВ ходимлари. Ҳокимиятга борсам¸ ҳоким йўқ экан. Ҳокимиятдан чиқишим билан улар мажбуран машинага босиб¸ Жиззах шаҳар 2-сонли бўлимга олиб келишди. Ҳеч бир сабабсиз уч соат ушлаб ўтиришди. Бу ерда асосий ролларни ўйнаганлардан бири мен яшайдиган Заргарлик маҳалласининг нозири Толиб Абдураупов. Қолганлари атрофда машинада турган эди.

Озодлик: Сизни қанча вақт ушлаб туришди ва қачон қўйиб юборишди?

- Бу ерда мени уч соату 15 инут ушлаб турди ва кейин қўйиб юборди¸ дейди Бахтиëр Ҳамроев.

Бахтиëр Ҳамроевга кўра¸ Жиззахдаги ҳуқуқ фаоллари пикет борасида икки мавқени эгаллашган. Бир гуруҳ фаоллар пикет ўтказиш тарафдори бўлишса¸ яна бирлари бунга қарши бўлишган.

Айни пайтда Бахтиëр Ҳамроевнинг пикет юзасидан бошқача фикрлари ҳам бор.

- Интернетда чиқаëтган бу хабарларнинг кўпчилигида гўëки бу ерда ҳуқуқ ҳимоячилари пикет қилди. Бу ерда ҳуқуқ ҳимоячиларининг ҳеч қандай алоқаси йўқ. Бу ерда Елена Урлаевадан ташқари ҳуқуқ ҳимоячилари йўқ. Болалар меҳнатини таъқиқлаш¸ Жамшид Каримовни озод қилиш¸ пахта кампанияси бўйича талаблар буларнинг берган аризасида қўйилмаган. Мен буларнинг аризасини кўрганман. Бу талабларнинг ичида улар ўзларининг муаммоларини қўйишган. Бу ëқдан Елена Урлаева келиб қўшилган¸ дейди Бахтиëр Ҳамроев.

Елена Урлаева Жиззахда пахта тераëтган ўқувчилар билан.
Бахтиëр Ҳамроевнинг ўзининг ҳам уч боласи мактабдан қолиб пахтада юрибдику¸ дейди Елена Урлаева.

- Биз ўз олдимизга қўйган мақсадимизга эришдик. Жиззахда болаларни мажбуран пахтага олиб чиқилганини ўз кўзимиз билан кўрдик¸ бу болалар билан суҳбатлашдик. Булар баробарида болаларнинг мажбурий меҳнатига қарши ўз муносабатимизни ҳам билдира олдик.

Жиззах вилоятида оммавий тарзда болалар ҳуқуқлари поймол қилинмоқда. Улар эрта тонгдан кечга қадар пахта теришга мажбурланмоқда. Ҳатто якшанба кунлари ҳам болалар далада. Мен бу болалар билан суҳбатларим асосида Ўзбекистон ҳукумати болаларни мажбуран пахтага олиб чиққан деган аниқ хулосага келдик¸ дейди Елена Урлаева

Елена Урлаева Жиззаҳда кўрган-кечирганларини фотосуратга олди. Бу фотосуратлар бутун дунëда Ўзбекистондаги болаларнинг пахта қулларига айланмаслиги учун курашаëтган ташкилотларга¸ ҳусусан Озодлик радиосига ҳам етиб келди.
Урлаева Озодликка йўллаган суратлардан бири будир.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG