Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:17

Чироқсиз давлат чироқ сотади


“Ўзбекэнерго” давлат-ҳиссадорлик компанияси йил охиригача ўтказиш қуввати 500 кВт бўлган “Ғузор-Сурхон” электр узатиш линиясининг қурилишини тугаллашни режалаштирмоқда.
“Ўзбекэнерго” давлат-ҳиссадорлик компанияси йил охиригача ўтказиш қуввати 500 кВт бўлган “Ғузор-Сурхон” электр узатиш линиясининг қурилишини тугаллашни режалаштирмоқда.

Вилоятлардаги миллионлаб аҳоли чироқсиз кун кечиришга маҳкум этилаëтган айни кунларда¸ Ўзбекистон ҳукумати Афғонистонга сотиладиган электр қуввати ҳажмини оширмоқчи.

“Ўзбекэнерго” давлат-ҳиссадорлик компанияси йил охиригача ўтказиш қуввати 500 кВт бўлган “Ғузор-Сурхон” электр узатиш линиясининг қурилишини тугаллашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Регнум ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, бу янги тизим Афғонистонга электр энергияси экспорт қилишни 300мВт гача кўпайтиради.

Хабар тафсилотларини ўрганиш учун“Ўзбекэнерго” давлат ҳиссадорлик компаниясининг ахборот хизмати билан боғландик. Хизмат раҳбари ўринбосари Саида Олимовнанинг айтишича¸ барча саволларга фақат расмий мактуб орқали жавоб олиш мумкин.

Расмий манбадан жавоб олиш имкони бўлмагач¸ мутахассисларга мурожаат қилдик.

Хўш, бу нима дегани? Афғонистонга экспорт қилиниши мумкин бўлган 300 мВтни қандай тушуниш мумкин? Биз буни содда қилиб тушунтириб беришни, техника фанлари доктори, профессор Жума Ҳамроевдан илтимос қилдик.

- 300 мегаватт дегани¸ 300 минг киловатт/соат энергия берадиган дегани. Мана 100 ваттлик лампочка 10 соат ичида бир киловатт энергияни сарфлайди. 300 мегаватт¸ 300 минг киловатт/соат дегани¸ бу 100 ваттлик уч миллион лампочкани бир соат ëндириб туриши мумкин дегани. Демак¸ битта шаҳардаги ҳамма лампочкаларни ëндириб туриши мумкинда¸ дейди Жума Ҳамроев.

Демак, агар Афғонистонга бир соат давомида 300 мВт электр энергияси экспорт қилинса, бу уч миллионта 100 ваттли лампочкани 1 соат ёндириб туриши мумкин. Кузатувчиларнинг айтишларича, Ўзбекистоннинг хорижга электр энергияси экспорт қилиши мамлакат иқтисодиётига катта фойда келтириш мумкин. Лекин шу билан бирга мамлакат ичкарисида аҳолини электр энергияси билан таъминлаш жуда катта муаммо бўлиб бормоқда.

Ўзбекистоннинг уч вилоятидаги оддий аҳоли билан боғланиб, улар яшаётган жойларда¸ ўзбекча қилиб айтганда¸ чироқ бор-йўқлиги билан қизиқдик. Афғонистонга экспорт қилинаётган электр энергияси линияси Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари орқали ўтганлиги учун ҳам дастлаб воҳа аҳлига мурожаат қилдик.

Шаҳрисабз туманида яшовчи Абдулланинг айтишича, уларда ёнаётган чироқ, арча байрамларидаги чироқни эслатади, яъни куни билан ёниб-ўчаверади.

- Свет бизларда суткасига етти соат¸ кўпи билан 10 соат ëнаяпти. Шунинг орасида беш-олти марта ўчиб ëнади. Июн ойидан август ойигача 14-15 соатдан бўлди. 1 сентябрдан 7-8 соат ëнади. Ҳозир эрталаб 6 дан етти ярим¸ саккизгача ëнадида. Кундузи бир-икки соат ëнадида¸ кечқурун еттиларда ëниб¸ саккизларда ўчади. Кейин тўққизда ëниб¸ 11 да ўчади. Ўртача саккиз соат бераяптида¸ дейди Абдулла.

Сурхондарё вилоятининг Музробод туманида истиқомат қиладиган Барака аянинг айтишича, айниқса қиш пайтида аҳвол жуда оғир бўлади.

Барака ая: Свет масаласи жуда қийин бўлаяпти. Кундуз бўлаяпти свет. Лекин кечаси ўчираяпти. Соат 10 ларда¸ 11 ларда ўчиради. Кейин эрта билан ëндираяпти. Хоҳлаган пайтида ўчираяптида. Кундузи ҳам ўчириши мумкин. Ана шундай шароит бўлаяптида.

Озодлик: Қишда аҳвол қандай бўлади?

- Ўўўў¸ қишни айтманг. Қишда умуман свет бермайди. Қишда светни жуда барвақт ўчиради. Кундуз ҳам бир беради¸ бир бермайди. Ноябрдан бошлаб кундузи умуман свет бермайди. Кечқурун соат олтилардан соат 10 гача беради. Соат 10 да ўчиради ва эрталаб соат 6 дан 8 гача беради. Кейин кечки соат 6 гача умуман ўчиради. Қишда одамларга жуда қийин бўлаяпти. На газ бор¸ на свет. Пулни ҳар ой тўлаймиз. Светга ҳам¸ газга ҳам тўлаймиз. Бу ëқдан газчи келиб олади¸ бу ëқдан светчи келиб олади¸ почтага борсангиз¸ у ëқда ушлайди. Одамлар двойной тўлаяпти. Одамлар азоб чекади¸ дейди Барака ая.

Суҳбатдошларимизнинг айтишларича, аҳоли зич яшайдиган Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларида ҳали қиш келмасдан аввал, чироқлар ўчишни бошлади. Бу ҳақда Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида яшайдиган Абдураҳмон ака шундай дейди.

- Электрни қўяверинг. Икки-уч соат берилади холос. Кечаси ўчириб қўйилади. Эрталаб бешларда ëнади. Шу билан 11-12 ларда ўчади. Шу билан кечқурун овқат пайтида ўчади. Шу билан кечаси 11-12 ларга бориб яна ўчади. Ҳар кун аҳвол шу. Илгари қишда бўлар эди. Ҳозир ëздан бошланган. Қишда аҳвол бундан икки-уч баробар қийин¸ дейди Абдураҳмон ака.

Хўш, нега Ўзбекистоннинг ўзида электр энергиясига шунча эҳтиёж бору, лекин у яна экспорт қилинади? Бу саволга профессор Жума Ҳамроев шундай деб жавоб берди.

- Биринчидан¸ қолоқ давлатга ëрдам сифатида. Ўзимиз қолоқмизку¸ шунга қарамасдан бошқа қолоқларга ëрдам сифатида. Бу политический вопрос¸ дейди профессор Жума Ҳамроев.
XS
SM
MD
LG