Линклар

Низеймананинг ҳибсга олиниши олқишланмоқда


БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Руандадаги геноцидга алоқадорликда гумон қилинган асосий шахслардан бири Иделфонзо Низеймананинг қўлга олинганини олқишлади.

Руанда махфий хизматининг собиқ бошлиғи Низеймана Угандада ҳибсга олинди.

У 1994 йилда 100 кун ичида 800 мингга яқин Тутси ва Ҳуту халқлари вакилларининг оммавий қирғин қилинишини уюштирганликда айбланади.

Уганда ҳукумати матбуот вакили Фред Ополотга кўра, Низеймана душанба куни Кампалада қўлга олинган.

Низеймана энди Танзанияда жойлашган Руанда жиноятлари бўйича халқаро трибунал ихтиёрига топширилади.
XS
SM
MD
LG