Линклар

logo-print

Политковская ўлдирилганига уч йил тўлди


Чеченистонда инсон ҳуқуқлари бузилиши ва коррупция ҳақида ёзган ҳамда Россия етакчиси Владимир Путиннинг ашаддий танқидчиларидан бўлган Политковская 2006 йилнинг 7 октябрида ўз уйи олдида отиб кетилган эди. Унинг қотиллари ҳамон топилгани йўқ.

Прокуратура қотилликка алоқадорликда гумон қилинган уч киши устидан тергов ўтказган, лекин унинг буюртмачилари ким экани ҳамон сир бўлиб қолмоқда.

Сешанба куни Политковскаянинг ўғли ва қизи қотилликнинг асл ижрочилари топилиб, жавобгарликка тортилишига умидлари қолмаётганини айтиб, ҳукумат жиноят юзасидан адолатли тергов ўтказиш ниятида эмасга ўхшайди, дея таъкидладилар.
XS
SM
MD
LG