Линклар

Афғонистонда 40 жангари йўқ қилинди


Афғонистон Мудофаа вазирлигига кўра, афғон ва АҚШ қўшинлари кейинги 24 соат ичида 40 та жангарини йўқ қилган.

Афғонистон шарқидаги тоғли минтақаларда олиб борилган ҳарбий амалиётлар АҚШ қўшинлари учун катта талафотларга сабаб бўлган ҳужумга алоқадор жангариларни йўқ қилишни мақсад қилгани айтилмоқда.

Вазирлик матбуот вакили Муҳаммад Зоҳир Азимий, шунингдек, мамлакат бўйлаб 10 нафар афғон аскари нобуд бўлганини ҳам маълум қилди.

Уларнинг аксари Нуристон вилоятининг Қамдиш туманида ҳалок бўлган. Бу ерда 3 октбяр куни юзлаб Толибон жангарилари АҚШ қўшинларига тегишли постга ҳужум қилиб, америкалик саккиз аскарни ўлдирган эди.

Айни пайтда, АҚШ ҳарбийларининг маълум қилишича, 3 октябр кунги “жангнинг батафсил таҳлилига кўра”, ўша куни Нуристондаги тўқнашувда юздан ортиқ Толибон жангариси йўқ қилинган.
XS
SM
MD
LG