Линклар

Қурайший Вашингтонни ҳамкорликка чорлади


Покистон ташқи ишлар вазири Шоҳ Маҳмуд Қурайший Вашингтонга сафари давомида Қўшма Штатларни Покистонда барқарорлик ва иқтисодий ривожланишга эришиш учун узоқ муддатли ҳамкорликка чақирди.

Сешанба куни АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон билан учрашувдан кейин гапирган Қурайший 1989 йилда совет қўшинлари Афғонистондан чиқиб кетгач, АҚШ ҳам Афғонистонни ўз ҳолига ташлаб қўйганига ишора қилиб, Вашингтонни ўтмишдаги хатолардан сабоқ чиқаришга чақирди.

Американинг минтақадаги барқарорликка оид мажбурияти ишораси ўлароқ АҚШ Конгресси ўтган ойнинг охирида Покистонга бир ярим миллиард АҚШ доллари миқдорида ноҳарбий ёрдам кўрсатишга оид қонун лойиҳасини қабул қилди.

Қонун кучга кириши учун уни президент Барак Обама имзолаши керак.
XS
SM
MD
LG